Судьяларга яратилган шароит, уларнинг мустақил бўлиши учун етарли эмас – Олий суд раисининг янги ўринбосари

Жамият

Судларнинг мустақил бўлиши, қабул қиладиган қарорларига ҳеч ким таъсир ўтказмаслиги адолат таъминланишига сабаб бўлади. Ижтимоий тармоқларни кузатиб, одамлар судларнинг мустақиллигига у қадар ишонмасликларини кўриш мумкин. Олий Мажлис Сенатининг 35-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланган Шуҳрат Полвонов судлар мустақиллигини қандай баҳолайди?

“Судларнинг мустақил бўлиши қонунда, конституцияда белгиланган. Судларнинг мустақил равишда фаолият олиб боришига таъсир қилувчи ҳолатлар жуда ҳам кўп. Охирги вақтларда, асосий эътибор судьянинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган. Судьяларнинг ойлиги етарли даражада оширилди, суд ҳокимиятини молиялаштириш, бюджетда алоҳида тизимга ўтказилди. Умуман, суд ҳокимиятига керакли моддий-техник кўмаклар ҳам етарли даражада ажратиляпти. Лекин, судьяларнинг мустақил бўлиши фақат юқоридагиларга боғлиқ эмас”, дейди Шуҳрат Полвонов.

Олий суд раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, жойлардаги маҳаллий ҳокимият ёки бошқа таъсир ўтказувчи идораларни, судяларнинг фаолияти устидан назорат ҳолатини камайтириш керак.

“Судьялар хавфни сезмаса, мустақил қарор қабул қилади. Судья автомат, машина ёки механизм эмас, балки одам эканини ҳисобга олишимиз керак. Судьяларни эркин, мустақил ишлашини таъминлаш жуда муҳим. Уларни ишларига ҳеч ким аралашмаслигига кафолат бўлса, судья ўз касбига масъулият билан ёндошса судларнинг мустақил бўлиши таъминланади”, дейди судья Полвонов.

Лавозимга тайинлангач, биринчилардан бўлиб QALAMPIR.UZ'га интервью берган Олий суд раиси ўринбосари Полвонов судлардаги камчиликлар ва тизимида адолат тантана қилган деб айтиш хато бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг