Суддан Атамбоевни 15 йилга қамаш сўралди
Олам
−
16 Июнь 2020
7659Суддан жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш айби қўйилган Қирғизистон собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни барча мол-мулкини мусодара қилиш билан билан бирга уни 15 йил озодликдан маҳрум қилишни сўралди. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.
"Улар Алмазбек Шаршеновичдан барча мол-мулкини мусодара қилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрашди", деди адвокат.
Унинг сўзларига кўра, Атамбоев коррупцияни ташкиллаштиришда айбланмоқда. "Шу билан бирга, судга собиқ Президентнинг айбдорлиги тўғрисида бирон бир жиддий далил тақдим этилмаган", дея қўшиб қўйди Жоошев.
Судда Атамбоевга қўйилган айбловлардан бири – Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилиниши тўғрисидаги жиноий иш 2019 йилнинг ноябрь ойидан кўриш бошланди. Жараён ёпиқ бўлмоқда. Собиқ Президент бу жараёнда иштирок этишдан бош тортди, судьянинг қарори билан у жараён охирига қадар суд залидан чиқариб юборилди.
2006 йилда Батукаев Бишкек атрофидаги колонияда тартибсизликларни уюштирганлиги учун 16 йилу 8 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тартибсизлик пайтида депутат Тиничбек Акматбаев, Ҳукмларни ижро этиш Бош бошқармаси бошлиғи Икматулла Полотов ва икки депутат ўлдирилган. 2013 йилда Батукаев охирги босқичдаги қон саратони ташхисини қўйган тиббий комиссия хулосаси билан қамоқдан озод қилинди. Бир неча соатдан кейин у янги паспорт олди ва мамлакатни тарк этди. Тергов маълумотларига кўра, унинг озод қилинишида юқори лавозимли амалдорлар, шу жумладан, собиқ Президент Атамбоев ҳам иштирок этган бўлиши мумкин.
Қирғизистондаги энг йирик парламентдаги социал-демократлар партиясининг раҳбари Атамбоев ҳокимиятни 2017 йилдаги Президент сайлови якунларига кўра энг яқин иттифоқчиси Сооронбай Жээнбековга топширди. Аммо кўп ўтмай, собиқ давлат раҳбари жамоаси аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилди. Атамбоев собиқ Президент мақомидан маҳрум қилинди ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланди.
LiveБарчаси