Суданда қабилалараро тўқнашувларда 199 киши ҳалок бўлди
Олам
−
17 Декабрь 2021
5330Судан ғарбидаги Дарфур минтақасида жорий йилнинг октябрь ойидан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳозиргача 199 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Судан Тиббиёт қўмитаси берган маълумотга кўра, қабилалараро тўқнашувлар Ғарбий Дарфур, Марказий Дарфур ва Жанубий Дарфур провинцияларида содир бўлмоқда.
Қўмита минтақадаги шифохоналарда ўлим ҳолатларининг фақат расмий сони қайд этилгани, қурбонларнинг ҳақиқий сони эса бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Ташкилотнинг қайд этишича, ўлганларнинг бир қисмини хавфсизлик нуқтаи назаридан тўқнашув майдонидан олиб чиқиб бўлмайди.
Дарфур можароси Суданнинг Дарфур минтақасидаги миллатлараро можаро бўлиб, марказий ҳукумат, ҳукуматпараст араб “Жанжавид” гуруҳлари ва маҳаллий негроидлар исёнчи гуруҳлари ўртасидаги қуролли тўқнашув ҳисобланади.
Мунира Турсунова
LiveБарчаси