Судьялик қасамёдини бузган икки нафар судья ишдан олинди

Жамият 5100
image
-

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарорига кўра, Фарғона вилоятида ва Тошкент шаҳрида судья ҳамда суд раисининг ўринбосари судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Гулнора Каримовна Обидова ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раисининг ўринбосари Хазратқулов Турсунович Одилбек лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Маълум қилишича, Гулнора Обидова ва  Одилбек Хазратқулов судьялик қасамёдини бузиб, адолатли иш олиб бормагани сабабли ишдан олинган.

Бундан ташқари, Шерзод Касимович Ҳошимов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона ҳарбий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинган.

Тожидин Шарофидинович Ваҳобов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинган.

Нодиржон Носирович Раимқулов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.

Шунингдек, кенгаш қарорига кўра:

Шеҳроз Тураевич Омонов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси лавозимига; 

Кахрамон Сирожиддинович Мирсафаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3.2
t
×