Суд тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор тайинловлар амалга оширилди

Кенгаш қарорига кўра:

  • Намазбаева Сарагул Халбаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
  • Воҳидов Ғолибжон Саъдиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимига;
  • Норқобилов Жасур Холбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Муратов Довран Жумагелдиевич – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг