Суд россиялик тадбиркорни фирибгарликда айбдор деб топди
Олам
−
15 Февраль 2023
6092Кеча, 14 февраль куни АҚШ суди россиялик тадбиркор Владислав Клюшинни Америка компьютер тармоқларидан ўғирланган маълумотлардан фойдаланган ҳолда йирик молиявий фирибгарликда иштирок этганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Суд жараёнида Бостон федерал судида икки ҳафта давом этган.
Клюшин барча моддалар, жумладан, пул ўтказмалари ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликларда айбдор деб топилди.
Айблов томони хакерлар АҚШда жойлашган икки компания ходимларининг фойдаланувчи номлари ва паролларини ўғирлаганликда, улар орқали ҳужжатлар Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига тақдим этилганини даъво қилган. Кейин улар компьютерларни бузиб, юзлаб компаниялардан, жумладан Microsoft ва Tesla’дан маълумот олган. Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу маълумотлардан фойдаланиб, улар схемаларни бузиб, 90 миллион долларга яқин пул олган.
Клюшиннинг адвокати ўзининг кириш сўзида унинг мижози ушбу схемаларнинг иштирокчиси эмаслигини айтган.
Ўтган йилнинг март ойида Клюшин АҚШ талабига биноан Швейцарияда ҳибсга олинган эди. Декабрь ойида Швейцария расмийлари уни АҚШга экстрадиция қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 февраль куни Лондон судида Британиянинг Берлиндаги элчихонаси қўриқчиси Дэвид Смит махфий маълумотларни тўплаб, Россияга жосуслик қилганини тан олди.
LiveБарчаси