Суд Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг ўғли билан боғлиқ қарорни бекор қилди

Олам 11086
image
-

Бугун, 5 апрель куни Бишкек шаҳар суди Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Тошиевнинг ўғли Тамерлан Тошиевга нисбатан биринчи инстанция қарорини бекор қилди. Бу ҳақда “АКИpress” хабар берди.

Маълум қилинишича, иккинчи инстанция кичик Тошиев адвокатларининг кассация шикоятини қисман қондирган. Судга киритилган шикоятда адвокатлар ўз мижозини оқлашни илтимос қилган.

Натижада, жиноят иши Октябрь туман судига қайти кўриб чиқиш учун юборилган.

Маълумот учун, 2013 йил 1 декабрь куни полиция Республика пойтахтида бир неча талабаларни ҳибсга олган. Уларнинг орасида кичик Тошиев ҳам бўлган. Бишкек полиция бошқармаси Матбуот хизмати талабалар ҳақида “Honda Accord” русумли автомобилдан ғилдиракларни ўғирлашга уринганликда гумон қилинаётгани тўғрисида маълумот тарқатган.

Ҳибсга олиш пайтида гумонланувчилар кичик Тошиев бошқарган Mercedes русумли автомобилда бўлган. Автомобилни текшириш пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари 8 та ғишт, 20 дона ғилдирак болтлари, 3 ғилдирак калитлари ва кўтаргич топган.

Шундан сўнг милиция Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ўғирликка уриниш”, ”Вояга етмаганни жиноят содир этишга жалб қилиш” бўйича жиноят ишини қўзғатган.

Тергов давомида Октябрь туман суди ушбу иш бўйича барча судланувчиларни уй қамоғига ҳукм қилди ва бир йилдан сўнг милиция жиноят иши материалларини ўша судга оширди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 446
Рейтинг: 2.9
t
×