Суареснинг қайси жамоага ўтиши маълум бўлди

Спорт 3675
image

Уругвай миллий терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби сафига бориб қўшилади.  Бу ҳақда ESPN журналисти Кристиан Мартин хабар берди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги икки мавсумда Суарес Мадриднинг “Атлетико” клуби шарафини ҳимоя қилди. “Матрасчилар” таркибида “эл пистолеро” бир маротаба Испания Ла лигасида зафар қучишнинг уддасидан чиқди. Бироқ жорий йилнинг 30 июнь куни Суареснинг мадридликлар билан шартнома муддати тугайди. Уругвайлик супер ҳужумчи эса Симоне жамоаси сафида ортиқ тўп тепмаслигини маълум қилган.

Суареснинг “олтин даври” Каталониянинг “Барселона” клубида ўтган. У Месси билан биргаликда ажойиб жуфтлик ҳосил қилиб, дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланганди. Аммо “кўк анорранглилар”га Рональд Куман устозлик қилган даврида “эл пистолеро”га ишонч билдирмади ва у “Атлетико”га ўтиб кетди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Суарес “Атлетико” сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали 35 ёшли ҳужумчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×