Суарес “Насионал”даги жамоадошларига қимматбаҳо совға бериб хайрлашди
Спорт
−
08 Ноябрь 2022
4112Ҳужумчи Луис Суарес Монтевидонинг “Насионал” клуби билан хайрлашди. Суарес жорий мавсумда “Насионал” билан Уругвай чемпионлигини қўлга киритди.
Маълум бўлишича, Суарес жамоадошларига қимматбаҳо совғалар беришга қарор қилган ва ҳар бир шеригига iPhone 14 смартфонини совға қилган.
Умумий олганда, совғалар “Гронинген”, “Аякс”, “Ливерпул” “Барселона” ва “Атлетико”нинг собиқ футболчисига ўттиз минг еврога тушган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда 35 ёшли уругвайлик футболчи бор эътиборини Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратган , сўнгра у ўзига янги клуб излайди.
“Насионал” сафида ҳужумчи 16 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес ўтган ёзда “Атлетико Мадрид”дан Уругвай клубига кўчиб ўтганди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси