Суарес Италия клуби билан келишувга эришишга яқин турибди

Спорт

image

“Барселона” ва “Атлетико” клубларининг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Футболчига “Милан” даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли ҳужумчининг “Милан” билан шартнома имзолашига бир қадам қолди. Уругвайлик футболчини сотиб олишга Италиянинг “Монца” клуби ҳам ҳаракат қилган. Бу жамоа А Серияга яқинда қайтди ва ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган. Клубга Италиянинг собиқ Бош вазири ҳамда тадбиркор Сильвио Берлускони раҳбарлик қилади.

Икки клуб ҳам Суаресга бонуслардан ташқари йилига 4 миллион евролик маош тўлашга тайёр эканлигини билдирган. Шунингдек, Суаресга Туркиянинг “Фенербаҳче” жамоаси йилига 6 миллион евролик маошни ўз ичига олувчи шартнома таклиф қилган. Бироқ Луиснинг ўзига Италияда ўйнаш маъқул келмоқда.

Маълумот учун, Суарес жорий йилнинг ёзида шартномаси муддати тугагани сабабли Мадриднинг “Атлетико” клубини тарк этди. Ҳозирда у эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг