Су-57 қирувчиси “ақлли бомба” га эга бўлади
Технология
−
13 Май 2019
7309Бомбани серияли ишлаб чиқариш кейинги йилга режалаштирилмоқда
Аввалроқ, Бешинчи авлодга мансуб қирувчи 5+ тизимидаги супер двигатель билан жиҳозланган Су-57 2019 йилнинг ноябрь ойида Россия авиацияси таркибига қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.
Россиянинг Су-57 қирувчиси КАБ-250 модулли янги авлоддаги “ақлли бомба” билан жиҳозланади.
Бу ҳақда “Регион” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси диретори Игорь Крылов ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган .
“КАБ-250 синовлари якуний босқичда. Биз қуролнинг хусусиятларини яна бир бор тасдиқлаб олишимиз керак ва бу яқин келажакда амалга ошишига умид қиламиз. Янги авиабомба Су-34 бамбордимончи самолётида тўлиқ синовдан ўтди ва айни пайтда биз уни Су-35 қирувчисига интеграция қилиш арафасидамиз. Бундан ташқари, KAB-250 ни 5-авлод қирувчиси Су-57нинг корпуси ичига жойлаштириш режалаштирилган.”, дейди Крылов.
Маълум бўлишича, KAB-250 ни ишлаб чиқариш якунига етган. Ушбу “ақлли бомба”ни заводда серияли ишлаб чиқариш кейинги йилга мўлжалланмоқда.
Россиянинг Су-57 5-авлод қирувчиси ҳаво ва қуруқликда, сув сатҳидаги ҳар қандай техникага қақшатқич зарба бера олади. Самолёт товуш тезлигиданда юқорироқ парвоз қила олиш имконига эга. Шунингдек, қирувчи радарларда кўринмаслик хусусияти ва энг сўнгги технологияли ўқ-дори ҳамда авиабомбаларни таший олиши билан ҳам ажралиб туради.
LiveБарчаси