Стресс пайтида нималар ейиш керак: шифокор тавсияси

Фойдали 8523
image

Стресс танага ёмон таъсир ўтказади. Шунинг учун, инсон тўғри овқатланиши ва стрессга қарши куч топа олиши керак. Стрессга қарши курашиш учун сиз ўзингизни банан ва шоколад билан “жазолашингиз” етарли эмас, гарчи бу маҳсулотлар антидепрессантлар деб ҳисобланса ҳам. Улар сизни бироз вақт хурсанд қилади, холос. Сиз стрессни енгиш учун овқатланиш рационингизни қайта кўриб чиқишингиз лозим. Қуйида, тушкунликка тушганингизда нималар истеъмол қилишингиз ҳақида баъзи тавсияларимизни берамиз. 

Каша

Ёрмалар — B витаминларининг тан олинган манбаи ҳисобланади. Бу витаминлар стресс пайтида танани қўллаб-қувватлашда ишончли ёрдамчилардир. Шифокорларнинг таъкидлашича, кучли стресс остида организмга беш баробар кўпроқ B витаминлари керак бўлади. Аммо осон йўлдан боришга уринманг, яъни ҳеч қачон тайёр каша сотиб олиб, қайнаган сувда пиширманг: уларда деярли ҳеч қандай витамин ва микроелементлар бўлмайди. Табиий донни танланг, тайёр бўлиши учун бироз вақт кетиши мумкин, бироқ улар фойдали.

Сариёғ

Стрессни ёғларсиз енголмайсиз. Одатдаги кунгабоқар ёғига қўшимча равишда, бошқа турдаги ўсимлик мойлари — зайтун, маккажўхори, хантал (яхшиси - тозаланмаган!) ва сариёғ ҳам столингизда бўлиши керак. Албатта, меъёрида.

Гўшт, парранда гўшти, балиқ

Протеинлар барча ҳужайралар, шу жумладан нерв ҳужайралари учун қурилиш материали сифатида зарур. Балиқ фойдали омега-3 ёғ кислоталарига эга: улар қондаги холестерин даражасини пасайтиради, яъни улар юракка бебаҳо ёрдам беради. Асосийси, ёғсиз гўшт ва ёғли балиқни танлай олсангиз кифоя. Шунда фойда максимал бўлади.

Сутли маҳсулотлар

Сут маҳсулотлари ҳам дон маҳсулотлари каби B витаминлари манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, улар таркибида D витамини мавжуд бўлиб, уларнинг етишмаслиги мавсумий депрессияга олиб келиши мумкин. Ферментланган сут маҳсулотларини танланг: улар ошқозон-ичак трактига фойда келтиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Сабзавот ва мевалар

Уларда стрессни енгишга ёрдам берадиган антиоксидантлар ва A,C витаминлари мавжуд. Мева ва сабзавотлардаги витаминлар яхши ҳазм бўлишини таъминлайди, бу стрессдан чиқишда яхши натижа беради. Ҳар куни мева ва сабзавотлардан 5 бўлак ейишга ҳаракат қилинг.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 3.1
t
×