Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилади — Президент фармони
Жамият
−
21 Июль 2021
3180Ўзбекистонда Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонида белгиланди.
Агентликнинг мақсадси – мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилагн ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.
Агентликнинг асосий вазифалари сифатида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ва бошқалар белгиланмоқда.
Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни Ўзбекистон Президенти раислигидаги Стратегик ривожланиш агентлигининг Кенгаши тасдиқлайди.
LiveБарчаси