Стивен Сигал Тошкентга келади

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 28 сентябридан 3 октябрига қадар Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида 30га яқин мамлакатдан таниқли киноюлдузлар иштирок этади. 

Шулар сафида америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал ҳам Тошкентга ташриф буюради. 

Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у  Самарқанд вилоятидаги янги кинотеатри очилиши маросимида иштирок этади. 

Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади.

Маълумот ўрнида, Стивен Сигал “Мукаммал қурол”, “Нишон остида”, “Руслан” каби кўплаб машҳур фильмларда бош ролни ўйнаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг