ССВга янги топширилган 223 та автомобилнинг 7 таси бир кунда пачоқ бўлди

Жамият

image

Аввалроқ UNICEF Тошкентдаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилини топширгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 февраль куни уларнинг 6 таси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 11:30 ларда, Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган Changan русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиль ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

Ҳодиса оқибатида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг