ССВда янги тайинлов амалга оширилди

Жамият 8150
image

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Саламов Музаффар Рустамович вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Музаффа Саламовнинг мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлиб, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институт (айни пайтда университет)ини тамомлаган. 

42 ёшли Музаффар Саламов ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, мазкур департаментнинг Кадрлар бўлимининг бошлиғи, Адлия вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги каби давлат ташкилотларида масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 250
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×