ССВ Жириновскийнинг аниқ ҳолатини яширяпти

Олам

image

Айни вақтда 75 ёшни қаршилаган Владимир Жириновскийнинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги расман маълум қилди. 

Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касаллангани туфайли Москвадаги шифохонага ётқизилганди. Бугун унинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарларга тўхталмай, унинг аҳволи барқарор эканини айтмоқда. 

“Шифокорлар ушбу вазиятда ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда”, дейди вазирлик матбуот котиби. 

Кеча, 10 февраль куни Либерал-демократларнинг Думадаги фракцияси Жириновский тез орада тўлақонли, фаол ишга қайтишини маълум қилган.

Маҳаллий нашрларнинг икки кун аввал хабар берганига қараганда, Жириновский аҳволи оғир ва у аллақачон сунъий ҳаво бериш мосламасига уланган эди. Унинг атрофидаги манбаларнинг билдиришича, Владимир Жириновский қариндошлари, ҳамкорлари, яқинлари ва шифокорларини танишни тўхтатган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда ҳам миқ этмаяпти. 

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made