ССВ шифохонада мурдалар таҳлаб ташланган видео юзасидан муносабат билдирди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда шифохона ўликхонаси тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Унда “мурдаларни вақтинча сақлаш хонаси” (эшикда шундай русча ёзув бор) ва йўлакда қора плёнкаларга ўралган, полга ётқизиб қўйилган 20-25 нафар мурдани кўриш мумкин. Уларнинг айримлари плёнкага ўралмаган, алоҳида хонага киритилмаган ҳам.

Мазкур видеолавҳа ортидан алоҳида овозли хабар ҳам тарқалган. Унда эркак киши Жуковский шифохонасида кўпчилик COVID-19 дан ўлаётганини айтган.

“Жуковский шифохонасида жуда кўпчилик COVID-19 дан ўляпти. Мана, ҳозир қайнонамнинг ҳам жони узилди. Олиб чиқяпмиз. Эҳтиёт бўлинглар”, дейди эркак.

Видеолавҳадаги ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

“Видеолавҳадаги ҳолат Ўзбекистонда юз бермаган, айрим маълумотларга кўра қўшни давлатлардан биридаги тасвир бу. 

Ўзбекистоннинг бирор шифохонасида, жумладан юқорида тилга олинган тиббий марказда бундай жой йўқ ва мурдалар бунақа тарзда сақланмайди”, дейилади унда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача 16 429 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 9 127 нафари соғайган ва 84 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

3490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг