ССВ коронавирусдан даволанаётганлар статистикасидаги улкан фарқ бўйича изоҳ берди

Жамият

image
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари учун ажратилган койкаларнинг 6,5 мингги бандлиги айтилди north_east

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари учун ажратилган койкаларнинг 6,5 мингги бандлиги айтилди

Аввалроқ, бугунги кунда коронавирусга ихтисослашган шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий статистикасидада эса бу кўрсаткич 2123 нафар экани ҳақида хабар бергандик. Беморлар сонида 3 баравар фарқ борлиги Президент раислигидани видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотлар юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, кўрсатилган 6570 нафар бемор орасида ўткир респиратор касалликлари, коронавирусга гумон қилинган ва оғир турдаги пневмония, шунингдек, вирус тасдиқланмаган беморлар ҳам бор. 

“Коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади. Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, коронавирус билан боғлиқ умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда”, дейилади изоҳда.

Қайд этилишича, касаллик тасдиқланса, улар дарҳол расмий статистикага киритилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади. 

“Шунинг учун коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан даволанаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин”, дея таъкидлаган вазирлик.

Таъкидлаш керакки, ССВнинг коронавирус статистикаси бўйича бераётган маълумотлари борган сари "камбағаллашиб" боряпти. Аввал бошида коронавирусдан вафот этганларнинг шахси ва қайси ҳудуддан экани ҳақидаги маълумотни бериш тўхтатилганди. Кейинроқ оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам "махфий" бўлиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг