ССВ коронавирус тарқалиши бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди

Жамият 11379
image

2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106847 нафарни ташкил этмоқда. ССВ маълумотига кўра, сўнгги суткада 395 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    12 нафари Андижон вилоятида,
•    18 нафари Бухоро вилоятида,
•    15 нафари Жиззах вилоятида,
•    9 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    5 нафари Навоий вилоятида,
•    16 нафари Наманган вилоятида,
•    34 нафари Самарқанд вилоятида,
•    8 нафари Сирдарё вилоятида,
•    35 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    27 нафари Фарғона вилоятида,
•    19 нафари Хоразм вилоятида,
•    28 нафари Тошкент вилоятида,
•    156 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
•    Бухоро вилоятида 8 нафар,
•    Жиззах вилоятида 12 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
•    Навоий вилоятида 5 нафар,
•    Наманган вилоятида 7 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 39 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 30 нафар,
•    Фарғона вилоятида 29 нафар,
•    Хоразм вилоятида 14 нафар,
•    Тошкент вилоятида 87 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 102546 (+383) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.

Аввалроқ, Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 335
Рейтинг: 3
t
×