ССВ болаларда номаълум вирус тарқалаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди
Жамият
−
28 Сентябрь 2021
17539Ижтимоий тармоқлар орқали ўзини тиббиёт ходими, деб таништирган шахснинг йўллаган мурожаати ҳамда болалар ўртасида номаълум вирус тарқалаётгани тўғрисида кенг оммада хавотир ва саволлар кўпайгани юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳар йили куз ва қиш фасли грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари авж оладиган палла ҳисобланади. Шу боис, бу йил ҳам айни шу мавсумда мамлакатда нафақат болалар, балки катталар ўртасида ҳам йилнинг бошқа даврларига нисбатан грипп ва ЎРВИ хасталиклари нисбатан кўпроқ кузатилади.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил сентябрь ойи бошидан буён Ўзбекистонда мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўлиқ назоратга олган ва касаликка чалинган барча болалар тўлиқ шифокорлар назоратида. Шундай экан, юртимиздаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини карантинга ёпишга ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли нотўғри хабарларга ишонмаслик ҳамда ваҳимага тушмаслик сўралган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь