ССВ бирдан 3 ўлим ҳақида маълумот берди
Жамият
−
22 Август 2020
14459Бугун, 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181 тага ошди ва жами вирус юқтирганлар 38 412 нафарга етд. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 169 нафари Тошкент шаҳрида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида;
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 1 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун, Тошкентда даволанган бухоролик 65 ёшли К.К. (эркак), Зангиота туманидаги кўп тармоқди юқумли касалликлар шифохонасида даволанган фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл), пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборлиси бугун, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Aндижон вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 362 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайганлар сони 34 351 нафар (89 фоиз)га етди.
Ҳозирда мамлакатда 3 796 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси