СССРнинг собиқ Бош прокурори вафот этди

Олам 14291
image

Собиқ СССР Бош прокурори, Россия Федерацияси Прокуратурасининг фахрий ходими, Буюк Ватан уруши қатнашчиси Александр Сухарев 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Сухаревнинг вафоти муносабати билан Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин томонидан ҳамдардлик билдирилган. 

“Бу барчамиз учун – Александр Яковлевичнинг талабалари, ҳамкасблари, издошлари ва қуролдошлари учун тузатиб бўлмайдиган йўқотишдир. Давр одами, у кўп қиррали шахс эди ва узоқ ва муносиб ҳаёт кечирди”, дейди Бастрикин.

Сухарев 1984 йил мартдан 1988 йил февралгача РСФСР Адлия вазири, 1988 йил 26 майдан 1990 йил 25 февралгача СССР Бош прокурори вазифаларида ишлаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 627
Рейтинг: 3
t
×