СССРнинг найрангларидан омон чиққан Назир Ражабов вафот этди

Жамият

image

Таниқли давлат ва жамоат арбоби Назир Ражабов 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги маълум қилди. 

Назир Ражабович Ражабов 1939 йил 9 майда Бухоро вилоятида туғилган. Ўрта Осиё политехника институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шундан сўнг 1961-1978 йиллар оралиғида мутахассислиги бўйича бир қанча жойларда ишлаб келган.

1978-1983 йилларда Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги қурилиш вазири, 1983-1984 йилларда Ўзбекистон ССР қурилиш вазири лавозимида ишлаган. 1984-1987 йилларда Наманган вилоятини, 1987-1988 йилларда эса Самарқанд вилоятини бошқарган.

1988 йил 19 октябрда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети бюроси лавозимидан “Ўз номига доғ туширгани учун“ озод қилинган, шу заҳотиёқ СССР прокуратураси томонидан ушланган ва 9 ойга ҳибсга олинган. Ҳар томонлама тергов жараёнида унга қўйилган айбловлар тасдиқланмагани учун унга нисбатан жиноят иши жиноят ҳодисаси бўлмаганлиги сабабли иш тугатилган.

“Халқимизда дунё яхши инсонларга суянади, деган гап бор. Аммо бу яхшилар орасида ҳам Худо назар қилганлари, иқтидорли ва ноёб заковат эгалари мавжуд. Қирқ беш ёшидаёқ вилоятнинг биринчи раҳбари, мамлакат ва республика давлат мукофоти соҳиби бўлган Назир Ражабов ана шундай мўъжизавий хислатли инсонлардан бири эди”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг