СССР халқ артисти Алла Иошпе вафот этди

Маданият-санъат

image

СССР халқ артисти, эстрада хонандаси Алла Иошпе 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ёзувчи Мария Арбатова Facebook’да маълум қилди.

“Алла Иошпе – ғайриоддий гўзаллик ва истеъдод эгаси вафот этди. Худо Стаханга [Раҳимовга] соғлик ва куч-қувват берсин”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Алла Иошпе 1937 йилда туғилган. 1960-1970 йилларда у СССРдаги энг машҳур эстрада хонандаларидан бирига айланди. 1970 йилларнинг охирида у ва унинг эри, эстрада хонандаси Стахан Раҳимовга мамлакатдан чиқиб кетиш ва саҳнага чиқиш тақиқланди. Уларнинг кассеталари сотувдан олиб ташланди ва йўқ қилинди. Фақат 1980 йилларнинг охирларида Раҳимов ва Иошпега яна саҳнада куйлашга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ СССР халқ артисти Василий Лановой коронавирусдан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг