СССР биринчи Қаҳрамонининг қизи вафот этди

Олам 4178
image

8 август куни афсонавий қутбли учувчи, СССР биринчи Қаҳрамони Aнатолий Ляпидевскийнинг қизи ва “Оқ саҳро Қуёшида” фильмида ўртоқ Сухов роли билан яхши танилган актёр Aнатолий Кузнецовнинг беваси Aлександра Ляпидевская вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда. 

Aлександра Ляпидевская 87 ёшида эди. У умрининг сўнгги йилларда Москва яқинидаги Николина Гора қишлоғида ёзги уйда яшади.
Уч йил олдин Александар ва унинг қизи Москва марказида - Глинисчевский тор кўчасидаги уч хонали квартира учун можарога дуч келди, чунки Aнатолий Кузнецов васиятномасида бу қайд этилмаган ва актёрнинг беваси у вафот этгач,  ёзги уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

Aлександра Ляпидевскаянинг отаси Aнатолий Ляпидевский СССРда биринчи бўлиб Челюскинцевни қутқаргани учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 1934 йилда учувчи музли қатламига қўниб, Беринг бўғозига қулаган 12 кишилик Челюскин қайиғини қутқарган.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×