СССР берган мукофотлардан воз кечган шоира вафот этди
Жамият
−
16 Январь 2021
45945Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева кеча, 15 январь куни 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида, Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. 1956-1964 йилларда Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган.
Шоира СССР даврида олган мукофотларидан воз кечган.
“Ўзбекистоннинг мустамлака, ўзимнинг қул бўлиб яшаганимни узоқ йиллар билмаган эканман. Биз ташқи дунёдан, ўтмишимиздан бутунлай узилгандик, империя мафкураси онгимизга ҳар томонлама сингдирилганди. Шу туфайли ҳамма қатори пионер, комсомол, комфирқа аъзоси бўлганман. Халқимиз Паркентда Комфирқа бошчилигида отилганининг эртасигаёқ партия билетини ташладим. Ёзувчиларнинг 1991 йил октябр ойида бўлган қурултойида менга берилган Ленин комсомоли мукофоти лауреати ва “Ҳурмат белгиси” орденидан воз кечиб, уни қайтариб бердим”, деб ёзган Гулчеҳра Нуруллаева ўзининг таржимаи ҳолида.
Шоиранинг “Орзуларим қоқади қанот” (1969), “Ташнаман” (1972), “Иккинчи баҳор” (1973), “Лирика” (1975), “Бағишлов” (1977), “Пахта ҳиди” (1981), “Нурли нуқталар” (1986), “Муҳаббатнинг суврати” (1988) китоблари чоп этилган.
Шоира 2005 йил ўз хоҳиши билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқиб кетган. 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодкор Гулчеҳра Нуруллаевага аъзолик гувоҳномаси қайта топширилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15