Сречко Катанецнинг онаси вафот этди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанеснинг онаси вафоти муносабати билан таъзия изҳор қиламиз”, дейилади ташкилот хабарида.

59 ёшли словениялик мураббий 2021 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон миллий жамоасида ишламоқда. Фаолияти давомида Сречко Словения, Македония ва Ироқ каби терма жамоаларни бошқарган. 

Катанец футболчи сифатида “Сампдория”, “Штутгарт” каби таниқли клубларда тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг