“SQB Math Olympiad – 2023” ғолиблари аниқланди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан олий таълим муассасалари талабалари ҳамда тижорат банклари ходимлари ўртасида мантиқий математика йўналишида ташкил этилган “SQB Math Olympiad – 2023” олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ғолиблар умумий ҳисобда 100 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди.

“SQB Math Olympiad – 2023” Президентимизнинг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида математика соҳасидаги таълимни қўллаб-қувватлаш, илмни ривожлантиришга оид лойиҳаларда банк иштирокини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларга моддий ва маънавий мотивация бериш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни олимпиаданинг саралаш босқичи ўтказилиб, 403 нафар иштирокчи финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Ўзбекистон Миллий университети Математика факультетида ўтказилган финал босқичида улар 10 та муаммоли масала (3 баллдан), 10 та танқидий фикрлаш (3,1 баллдан) ҳамда 10 та IQ тест (3,9 баллдан) синовларидан ўтказилди.

Натижалар талабалар ва банк тизими ходимлари ўртасида алоҳида-алоҳида аниқланди. Унга кўра, 1-ўринга 4 нафар (шундан 2 нафари талаба), 2-ўринга 8 нафар (шундан 5 нафари талаба) ҳамда 3-ўринга 12 нафар (7 нафари талаба) иштирокчилар муносиб деб топилди.

Барча ғолиблар мос равишда 5 800 000, 4 500 000 ва 3 400 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Лойиҳа доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва ал-Хоразмий Халқаро олимпиада (Khiso) мактаби ҳамкорлигида мантиқий математика масалалари китоби нашр қилинди. Ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирокчиларга ушбу китоб ҳам тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, “SQB Math Olympiad – 2023” ни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти ҳамда Khiso мактаби яқиндан кўмак берди.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

SQB Math Olympiad – 2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар