Спортдан кетган Ҳабиб буёғига нима билан шуғулланишини айтди
Спорт
−
21 Март 2021
19544Аралаш жангланр бўйича чемпионатнинг (UFC) енгил вазн тоифасидаги умумий рейтинги етакчиси россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов жангга катта миқдордаги пул эвазига чиқишдан бош тортгани ҳақида гапирди.
“Сиз дунёдаги энг зўр бўлганингизда, таниқли бўлганингизда, пулингиз бўлганида, ҳатто давом эттириш учун кучингиз бўлганида ҳам буларнинг барчасига: “Йўқ” дейсиз. Бу жуда қийин. Одамлар мени ҳеч қачон тушунмасликлари мумкин, аммо мен улар қароримни қўллаб-қувватлашига умид қиламан”, дейди спортчи.
Ҳабибнинг сўзларига кўра, у ўзини тўхтатиш кераклигини ҳис қилган, чунки унда ҳар бир жанг ва тайёргарлик кампанияси онасининг ҳаётининг бир неча кунларини олиб ташламоқда, деган фикр бор эди.
“Мен ушбу спорт турига ўзимнинг кимлигимни кўрсатиш ва энг яхши бўлиш учун келдим. Мен жаҳон чемпиони, вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчи бўлдим, уч марта чемпионлик унвонимни ҳимоя қилдим, UFC тарихидаги энг йирик жангд ҳам камаримни ҳимоя қилдим. Яна нима учун рингга чиқиш керак? Фақат пул учун курашилади, лекин менга пул керак”, дейди у.
Ҳабиб келажакдаги режалари билан ҳам ўртоқлашди.
“Менинг бир нечта бизнес лойиҳаларим бор, оилам билан вақт ўтказаман, фарзандларим бор, акаларим УФCда кураш олиб боришяпти, шунинг учун уларни қўллаб-қувватлайман”, дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь