“Спартак”нинг собиқ футболчиси 43 ёшида вафот этди

Спорт 3198
image

Россиянинг “Спартак” клуби ва Латвия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Рубин 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар қилди.

Собиқ футболчининг ўлимини Латвия футбол федерацияси ҳам тасдиқлади. Ўлим сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

Андрей Рубин “Спартак”дан ташқари “Ауда”, “Эстер”, “Сконто”, “Кристал Пэлас”, “Шинник” ва “Металлург” каби клубларда ўйнаган. Шунингдек, марҳум Озарбайжоннинг “Интер”, “Қорабоғ” ва “Симург” жамоаларида ҳам тўп тепган.

Аввалроқ, Москва клубининг яна бир собиқ футболчиси Александр Козлов 29 ёшида оламдан ўтган эди.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи Латвия терма жамоаси сафида 117 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Андрей 2004 йилда Португалия яшил майдонларида ўтказилган Европа чемпионатида миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×