“Союзмультфильм” фойдасига 8 миллион рубль ундирилди

Олам

image

Москвада жойлашган “Тебурасика” ресторанидаги Тошбақа ва Тимсоҳ Гена суратларидан ноқонуний фойдаланилгани учун хўракхона маъмуриятидан “Союзмультфильм” фойдасига саккиз миллион рубль ундирилди. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ нашри хабар бермоқда.

Арбитраж суд қарорига асосан ресторан ўз дизайнидаги персонажлар расмларини олиб ташлаш ва номини ўзгартириши белгиланган.

“Суд бизнинг талабларимизни деярли тўлиқ қондирди. Биз машҳур анимацион персонаждан ноқонуний фойдаланилаётганлик ҳолатни исботлашга муваффақ бўлдик. “Союзмультфильм” интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя этилишини диққат билан кузатиб боради ва ҳар доим ўз ҳуқуқларини тиклаш учун музокараларга киришишга тайёр”, - дейди студия ҳуқуқшуноси Антон Стружков.

Эслатиб ўтамиз, суд жараёни 2020 йил декабрь ойида бошланган.

Шаҳбоз Абдусатторов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг