Советлардан қолган сарқит. Халқаро медиа Марказий Осиёда “свет” тақатақ ўчгани ҳақида бонг урмоқда
Олам
−
25 Январь 2022
19555Бугун, 25 январь куни Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида содир бўлган электр энергияси узилиши билан боғлиқ вазият юзасидан хорижий ахборот агентликлари ҳам бонг урмоқда.
BBC’нинг билдиришича, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларини бирлаштирувчи электр линиясида жиддий носозлик юзага келган. Линиянинг бошланиши Россия ҳудудига бориб тақалади. Қозоғистон орқали ўтиб, Марказий Осиё давлатларини электр энергияси билан таъминловчи ушбу линия собиқ Совет даврида ётқизилган.
Қайд этилишича, уч мамлакатни электр билан таъминловчи линия юқори даражадаги кучланишга бардош беролмай, ишдан чиққан.
Электрдаги узулишлар Қозоғистоннинг асосий шаҳри ҳисобланмиш Олма-Ота ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг бир қанча ҳудудларида кузатилган.
“Resuters” агентлигининг маълум қилишича, узулишлар ортидан ушбу учта мамлакатнинг барчасида оқава сув, марказий иситиш тизими, автомобиллар ёнилғи таъминоти ва интернет фаолияти буткул тўхтаган.
Марказий шифохоналардаги оғир аҳволдаги беморларга хизмат кўрсатаётган муҳим аппаратлар генераторлар ёрдамида ишлатила бошланган. Ер ости транспортлари тўхтаб қолиши оқибатида аҳоли туннелларда қолиб кетган.
РИА Новости ёзишича, Ўзбекистон пойтахти Тошкетда светафорлар ишламаслиги оқибатида катта тирбантликлар юзага келган, бир нечта авиақатновлар бекор қилинган.
Билдирилишича, шу тариқа 1970 йилда ётқизилган электр линияларининг қанчалик “ишончли” эканлиги аён бўлган.
Воқеа юзасидан Марказий Осиёнинг учала мамлакати расмийлари ҳам баёнот билан чиққан.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистондан келувчи марказий электр таъминотининг 530 та линиясида кучланиш ва частотани кескин ошиб кетиши оқибатида узулиш содир бўлган.
Қирғизистон энергетика вазирлиги матбуот котиби телефон орқали бўлган суҳбатда AFP журналистига “минтақавий электр тармоғидаги авария туфайли электр энергияси узилган”, дея билдирган.
Қозоғистон миллий электр таъминоти марказига кўра, “Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимида юзага келган жиддий фавқулодда номутаносиблик туфайли Қозоғистондаги электр тармоқларида кучланиш ортиб кетган”.
Бундан аввал, ўтган йилнинг ёзида Қозоғистон ва Қирғизистон худди шундай электр таъминотидан оммавий тарзда узилишни бошдан кечирган эди.
Бунга Хитой ҳукуматининг мамлакатда криптовалюта майнинги билан шуғулланишни тақиқлаб қўйгани ортидан йирик криптовалюта ташкилотлари ушбу икки Марказий Осиё давлатига кўчиб ўтгани сабаб бўлган.
Криптовалюта майнинги билан боғлиқ операциялар сонининг кескин ортиб кетиши оқибатида Қозоғистон шимолидаги ҳудудлар электр станциялари босимни кўтара олмай ишдан чиққан.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь