Совет даврида қамалиб, Концлагерга сургун қилинган 173 кишининг оқланиши кутилмоқда

Жамият

image

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида кўриб чиқиляпти. Айни вақтда QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова иштирок этмоқда. 

Очиқ суд мажлисида Олий суд раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов раислигида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова томонидан келтирилган протест асосида Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1929 йил 9 декабрдаги қарорига кўра айбланган 9 нафар;  

Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Учлик йиғинининг 1931 йил 12 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра айбланган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 147 нафар;

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг 1932 йил 14 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра айбланган 15 нафар; 

Ички ишлар халқ комиссарлиги Ўрта-Осиё округи қўмондонлиги ҳарбий ҳайъатининг 1941 йил 5 ноябрдаги ҳукмига кўра айбланган 2 нафар шахсга оид жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.

Судланган шахсларнинг аксарияти Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 78-моддаси билан айбдор деб топилиб, Концлагерга сургун қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made