Сотиш, ташиш, текшириш. Алкоголь бозорини нималар кутмоқда?

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ–6033-сон Фармони билан соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган, деб ёзмоқда “Норма”.

2020 йил 1 августдан бошлаб:

•    алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади (ҳозир энг кўп амал қилиш муддати – 2 йил, таҳр.);
•    ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;
•    ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга (ҳозир – 100 фоиз).

2020 йил 1 октябрдан бошлаб лицензия ёки рухсат гувоҳномаларисиз ишлаб чиқарилган ва сотилган, идентификация воситалари билан маркировкаланмаган, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар бўйича текширишларнинг янги тури жорий этилади. Уларни ташкил этилган Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда қуйидаги корхона ва ташкилотларда ўтказади:

•    истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда;
•    алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда.

Истеъмол ва техник этил спирти ташиладиган автотранспортга нисбатан янги талаблар босқичма-босқич жорий этилади. Хусусан, у қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

•    2021 йил 1 июлдан бошлаб – реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS);
•    2022 йил 1 январдан бошлаб – истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич.

Алкоголь рекламаси ҳам либераллаштириладиган бўлди. Маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари учун истисноли ҳолатлар жорий этилади. Икки ой муддатда уларнинг рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

•    меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;
•    ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;
•    темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
•    ОАВда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.


Мақола муаллифи

Теглар

алкголь

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар