Sony ва Honda янги автомобиль брендини намойиш этди

Технология

image

Sony ва Honda компаниялари янги Аfeela номидаги автомобиль брендини тақдим этди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Honda заводларида ишлаб чиқариладиган янги машина ҳайдовчи билан бевосита мулоқотни амалга ошира олади. Машинанинг ички ва ташқи томонида жойлашган 45 камера орқали ҳайдовчининг руҳий ва жисмоний ҳолати доимий назоратда бўлади. Ҳайдовчида ҳаракатланиш учун етарлича имконият мавжуд бўлмаса, машина унга огоҳлантириш сигналини жўнатади. Шунинг учун ҳам машинага “аfeela” яъни “ҳис-туйғу” номи берилган.

Маълумот учун, Sony ва Honda 2022 йилда электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этган компаниялардан биридир.

Қўшма корхона бош директори Ясухиде Мизунонинг сўзларига кўра, янги машиналарни 2025 йилдан бошлаб сотиб олиш мумкин.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг