Соннинг кўзи операция қилинади

Спорт 3515
image

"Тоттенхем"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Марсель"га қарши ўйинда (2:1) кўзидан жароҳат олганди. Маълум бўлишича, футболчи операция қилинади. Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайтида хабар берилди.

“Сон Хён Миннинг чап кўзидаги муаммони бартараф этиш учун операция қилинишини тасдиқлашимиз мумкин. Жанубий кореялик футболчи UEFA Чемпионлар лигаси доирасида "Марсель"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олди. Операциядан сўнг, Сон бизнинг тиббиёт ходимларимиз билан реабилитацияни бошлайди", дейилади Лондон клуби хабарида.

"Марсель" устидан қозонилган ғалаба "Тоттенхем"га "D" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, ЕЧЛнинг 1/8 финалига чиқиш имконини берди.

Жорий мавсумда Сон Лондон клуби сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×