Сомалида йирик портлаш содир бўлди. Вазир жароҳатланди
Олам
−
17 Июль 2022
7724Сомалининг жанубидаги Хиршабель штати Жовҳар шаҳридаги машҳур Нур Доб меҳмонхонаси олдида бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, “Anadolu” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жароҳатланганлар орасида штат Соғлиқни сақлаш вазири ҳам борлиги айтилмоқда. Одатда меҳмонхонага тез-тез Хиршабель маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари ташриф буюришади.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, портлаш қўшни биноларга таъсир қилган. Бу сўнгги пайтларда мамлакатда содир бўлган энг йирик портлашлардан биридир.
Ҳозиргача ҳеч бир террор ташкилоти ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бироқ ҳужум ортида “Ал-Қоида” билан яқин алоқада бўлган “Ал-Шабоб” гуруҳи тургани тахмин қилинмоқда.
LiveБарчаси