Сомалида вазирликдаги портлашда 100 киши ҳалок бўлди

Олам 5090
image

Сомали пойтахти Могадишуда, Таълим вазирлиги биносида иккита бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 300 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд баёнотига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, портлашлар кеча, 29 октябрь куни тунда содир бўлган. Портлашлардан сўнг хавфсизлик кучлари ва “Аш-Шабоб” жангарилари ўртасида отишма бошланган.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида пойтахт полицияси раҳбари Ходан Ҳусайн Адад ва журналист Муҳаммад Иссе Кона ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Қатар, Туркия ва Эфиопия авиакомпаниялари терактлардан қўрқиб, 29 октябрь куни Могадишога парвозларни бекор қилган.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3.1
t
×