Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 4 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
  • солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
  • солиқ тўловчининг ҳужжатларини талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
  • солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

2024 йил 1 январдан:

  • иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;
  • солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.
  • Аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.

Шунингдек, тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг