Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилганларга “суюнчи” берилади
Жамият
−
29 Январь 2022
6027Ўзбекистонда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида шундай тартибни жорий қилиш кўзда тутилган.
Лойиҳа билан қуйидаги низомлар тасдиқланади:
• Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисида;
• Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида махсус дастур орқали солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга мукофот тўлаш тартиби тўғрисида;
Шунингдек, ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
• Чакана савдо ва аҳолига хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари аҳоли билан ҳисоб-китоб қилиш жойларида, шунингдек, кириш жойида ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда мижозларга махсус мобил илова орқали товарларни (хизматларни) сотувчи хўжалик юритувчи субъектининг рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги асосий маълумотларни ўқиш имконини берувчи махсус ҚР-кодни жойлаштиришларини белгилаш;
• Савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган, шу жумладан виртуал назорат-касса машиналари сифатида рўйхатдан ўтказилган автоматлаштирилган ҳисоб тизимлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан мажбурий интеграция қилинишини жорий этиш.
Қарор лойиҳасига кўра, сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:
• жисмоний шахсларга сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қоплаш ҳуқуқини берувчи шартлар;
• фискал белгили чекларни махсус мобил иловада рўйхатдан ўтказиш тартиби;
• сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш тартиби;
• товар қайтарилганда фискал белгиси билан чекларни тузатиш тартиби.
Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида махсус дастур орқали солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом қуйидагиларни назарда тутади:
• аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга мукофот тўлаш шартлари;
• мукофот пули тўланадиган солиққа оид ҳуқуқбузарлик турлари;
• солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби;
• аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга мукофот тўлаш тартиби.
LiveБарчаси