Солиқ инспектори 15 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди
3-саҳифа
−
08 Апрель 2023
11754Самарқанд ҳамда Наманган вилоятларида пора олаётган солиқ инспектори ва фирма адвокати ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманидаги масъулияти чекланган жамиятда 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа бир ҳолат эса Наманган вилояти Наманган шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси ходими томонидан содир этилган.
Фирма адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари, шунингдек, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш учун 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган. Олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси