“Солидарность” банки хорижий фуқаролар учун янги карта – “WelcomeCard”ни тақдим этади.
Бизнес
−
20 Январь 2022
6244Бу Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун янги таклифдир. Картани Москва шаҳрининг Кўп функцияли миграция марказида патентни рўйхатдан ўтказгандан сўнг, дарҳол олиш мумкин.
UnionPay Gold “Welcome Card” картаси қандай имкониятларни тақдим этади:
• Картани бепул чиқариш ва хизмат кўрсатиш;
• Барча UzCard ва HUMO карталарига телефон рақами бўйича Ўзбекистонга бепул ўтказмалари;
• Ўзбекистонда нақд пул ечиб олиш билан AsiaExpress ўтказмалари;
• Банк ҳамкорларидан картага 30 000 рублгача қарз олиш;
• Озиқ-овқат дўконларидаги харидлар учун 15 фоиз тўловни рублда қайтариш;
• Тўлов ҳақидаги ҳужжатини олиш билан патент учун тўловни амалга ошириш;
• Ўзбекистон ҳудудидаги мобил алоқа, Коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
• Банкнинг мобил иловасида суғурта учун тўловларни амалга ошириш;
• UnionPay карталарига дунёнинг исталган давлатига бепул MoneyExpress пул ўтказмалари;
• Ўзбек тилидаги мобил илова, алоқа-маркази ва чат.
Банк карта эгаларига янада кўпроқ имтиёзларни тақдим этади. Россияда бўла туриб, сиз уйингизга мобил илова орқали UzCard ва HUMO карталарига комиссиясиз, MoneyExpress ўтказмалари орқали UnionPay карталарига, шунингдек, AsiaExpress пул ўтказмалари тизими орқали рубль ҳисобварақларидан комиссиясиз 75 доллардан бошлаб пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин. Барча пул ўтказмаларини банк офисларига ташриф буюришга вақтни беҳуда сарфламаган ҳолда, онлайн тарзда амалга ошириш мумкин.
Банк ҳамкори (“Гоффман” МЧЖ МКК) “Солидарность онлайн” мобил иловасида қарз олиш учун аризани расмийлаштириш ва сўнгра уни “WelcomeCard”да олиш имкониятини тақдим этади. Қарз Россия Федерацияси миграция марказларида патент ёки бошқа хизматлар тўловини амалга ошириш учун тақдим этилади.
Супермаркетларда, озиқ-овқат дўконларида, маиший техника дўконларида, фотостудияларда карта орқали тўланган харидлар учун сарфланган пул маблағи миқдорининг 15 фоизини картага қайтариб берамиз. Харидлар учун пул маблағларини қайтариш акция амал қилган даврида, харидлар амалга оширилган календарь ойи учун ҳисобланади. Максимал миқдор ҳар бир мижоз учун ойига 3000 рублни ташкил этади.
“Солидарность онлайн” мобил иловасида сиз, шунингдек қуйидаги имкониятларга ҳам эгасиз:
• омонат ёки ҳисоб рақам очиш;
• валюта айирбошлаш;
• суғуртани расмийлаштириш;
• барча кирим ва чиқимларни назорат қилиш, шунингдек, балансингизни кузатиб бориш ва бошқалар.
Картани қандай расмийлаштириш мумкин?
Ҳар қандай банк офисида, шу жумладан, Москва шаҳридаги Кўп функционал миграция марказида ёки банк сайтида ариза юбориш орқали расмийлаштирилади.
Карта ҳисобини қандай тўлдириш мумкин?
• банк офислари ва банкоматлари орқали;
• Россия Федерациясининг ҳар қандай банки орқали телефон рақами бўйича “Банк России” тезкор тўлов тизими орқали (комиссиясиз ойига 100 000 рублгача) иш ҳақини ўтказиш орқали (“Солидарность” МЧЖ АЖ картасига иш ҳақини ўтказиш тўғрисида иш берувчига ариза юбориш керак);
• “Элекснет” НТЖ терминалларида (комиссиясиз);
• Қўшимча саволлар юзага келса, алоқа-маркази ёки офисга мурожаат қилинг. Сизга она тилингизда жавоб берадилар.
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси