“Solar Orbiter” Қуёшнинг юқори аниқликдаги суратларини олди

Технология

image

Европа космик агентлигининг “Solar Orbiter” автоматик космик кемаси Қуёшни тарихдаги энг яқин масофа, 74 миллион километрдан суратга олди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, суратлар экстремал ультрабинафша нурланишни ўлчаш асбоби ёрдамида олинган. Ҳаммаси бўлиб, олинган тасвир 9148х9112 пикселли панжарада 83 миллиондан ортиқ пикселни ўз ичига олади, бу 4K телевизор экранидан ўн баравар яхшироқ.

Қуёшнинг бундай яқин масофадан олинган тасвирлари иссиқлик ва ёруғликнинг бу улкан манбасининг магнит фаоллигини яхшироқ тушунишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Solar Orbiter” NASA кўмагида Европа космик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, “Solar Orbiter” учувчисиз космик кемаси 2020 йил февраль ойида Қуёш энергиясини тадқиқ қилиш учун Америкадаги Канаверал бурнида жойлашган космик станциядан учирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг