Президент Қорақалпоғистон воқеаларидаги дезинформацияни қоралади
Жамият
−
03 Июль 2022
10696Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари ватандошларга ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Бугун мен Ватанимизнинг тақдири ва келажагига, қутлуғ заминимиздаги тинчлик ва барқарорликка бефарқ бўлмаган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман.
Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагимизда чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқдамиз.
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.
Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилгандир.
Фуқароларнинг ўз фикри ва хоҳиш-иродасини демократик принциплар ва ҳуқуқий нормалар асосида эркин билдириш бўйича яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ғаразли кучлар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринмоқда.
Сохта ахборотларни тарқатишнинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.
Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь