Президент Қорақалпоғистон воқеаларидаги дезинформацияни қоралади
Local
−
03 July 2022 11312 2 minutes
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари ватандошларга ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Бугун мен Ватанимизнинг тақдири ва келажагига, қутлуғ заминимиздаги тинчлик ва барқарорликка бефарқ бўлмаган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман.
Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагимизда чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқдамиз.
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.
Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилгандир.
Фуқароларнинг ўз фикри ва хоҳиш-иродасини демократик принциплар ва ҳуқуқий нормалар асосида эркин билдириш бўйича яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ғаразли кучлар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринмоқда.
Сохта ахборотларни тарқатишнинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.
Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", дейди Президент.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September