Сохта ҳужжат билан Қирғизистонга кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Олам

image

Қирғизистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда "Kabar" ахборот агентлиги хабар берди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 октябрь куни ўтказилган тадбирларда сохта ҳужжатлар билан Қирғизистонга кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланган.

Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Ю.М. Санкт-Петербург шаҳридан Ўшга авиарейс орқали келиб, 1989 йилда туғилган  М.А. номига расмийлаштирилган Қирғизистон паспортини тақдим этган.

Гумонланувчи Қирғистон Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига асосан давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Ҳолат бўйича МХДҚ Жиноят кодексининг 358-моддаси 1-қисми (Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) билан жиноят иши очилиб, судгача суриштирув бошланган.

Айни пайтда Қирғизистоннинг расмий ҳужжатларини қонунга зид равишда тайёрлаш жараёнига мансабдор шахсларнинг аралашган ёки аралашмаганини аниқлаш мақсадида тезкор тергов тадбирлари олиб борилаётгани, шунингдек, гумонланувчининг давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтган юзасидан судга қадар суриштирув ўтказилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг