Соқол йўқ энди, болакай – Макгрегор (Фото)

Спорт 10805
image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор имижига ўзгартириш киритиб, соқолидан воз кечди. У соқолсиз тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, сурат остига қуйидагича изоҳ қолдирган. 

“Соқол йўқ энди, болакай. Нон ҳам йўқ”, деб ёзиб қолдирди.

Конор сўнгги жангини ўтган йили июль ойида UFC 264 турнирида ўтказди. Асосий баҳсда Макгрегор енгил вазн тоифасидаги собиқ вақтинчалик чемпион Дастин Порье билан тўқнаш келиб,биринчи раунддаёқ таслим бўлганди.  Ўша жангдан бери ирландиялик спортчи UFC'да жанг ўтказмади.

Маълумот учун, 34 ёшли Макгрегор UFC'да 28 та жангда қатнашиб, жангларнинг 22 тасида ғалаба қозонган. 6 та тўқнашувда эса мағлуб бўлган.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 542
Рейтинг: 3
t
×