Соғлом ва узоқ яшаш сирлари

Саломатлик 2051
image

Саломат яшайман деган киши ҳар қандай хафачилик, асабларни бузувчи, зўриқиш (стресс)га сабаб бўлувчи нарсалардан узоқ юриши керак. Беҳуда ва бекорчи ишлардан четда бўлиш, ўзига ёқимли ва фойдали меҳнат билан шуғулланиш одамлар билан муносабатларда хушфеъллик, самимийлик, муросали бўлиш асаб бузилишининг олдини олади.

Умрим узоқ бўлсин деган киши ейдиган таомига катта эътибор берсин. Ортиқча таом умрни қисқартиргани каби пала-партиш, нима ўнг келса еявериш ҳам зарарлидир. Дастурхонингиздан сут-қатиқ, асал, кўкат ва сабзавот каби соф, табиий нарсалар узилмасин.

Ёши етмишдан ўтганларнинг ҳар иккинчиси хотирасизлик касалига чалинади. У асосан Е дармондориси етишмаслигидан келиб чиқади. Калифорния дорилфунунида олиб борилган тадқиқотларга кўра, Е дармондориси олиб туриш хотиранинг пасайишини секинлаштирар экан. Е витамини апельсин, қовун, бодом , ёнғоқ, семичка ва унинг ёғи таркибида бор.

Буйрак, ўт пуфагида тош пайдо бўлишига, суякларнинг мўртлашиб қолишига вужудда кальций моддаси етишмаслиги «айбдор». Танада бу модданинг етишмаслиги юздан ортиқ касалликни келтириб чиқарар экан. Юртимизда ўсадиган жуда кўп сабзавот-кўкатларда, чорва маҳсулотларида, балиқда бу модда керагича топилади. 

Мунтазам асал, хурмо, узум, олма каби неъматларни истеъмол қилиб юриш, вақти-вақти билан қон олдириш, тоза сув ёки мева шарбатлари ичиш саломатликни мустаҳкамлаш, бардам яшаш омилидир.

Зарнигор АБДУМАЛИКОВА

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.3
Будьте в курсе событий!
×
×