Соғлом нонушта қандай бўлиши керак?

Саломатлик

image

Бутун дунё диетологлари нонушта қилиш муҳим эканини таъкидлайди. У нафақат бутун кундаги кайфиятга таъсир қилади, балки иштаҳани ҳам ўз назоратига олади. Хўш, эрталаб нима еган афзал? 

Бўтқа

Бўтқалар нонушта учун мақбул ечим. Улардаги  углеводлар узоқ вақт давомида энергия билан таъминлайди ва кечки овқатга хоҳишни “ўлдиради”. Сули ёрмаси, гуруч, гречка, ясмиқдан тайёрланган бўтқалар нонушта учун жуда фойдалидир.

Оқсилли маҳсулотлар 

Оқсилга бой маҳсулотлар билан нонушта қилишнинг соғлиқ ва гўзалликка фойдаси катта. Оқсил ақлий ва жисмоний иш учун жуда кўп энергия беришга қодир. Бунинг учун идеал рецептлардан бири ёғ ишлатмасдан пиширилган омлет. Икки ёки учта тухум, ёғсиз сут билан 7-10 дақиқада мукаммал нонушта тайёрлаш мумкин.

Бутерброд

Эрталаб бутерброд ейишни ёқтирасизми? Бунинг ечими бор, яъни донли нонлардан бутерброд тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай нонларда кўплаб микроэлементлар ва витаминлар мавжуд. 

Сирник (творог, ун ва тухумни қориб тайёрланган овқат)

Агар эрталаб пишириш учун вақтингиз бўлса, ўзингизни сирниклар билан хурсанд қилишингиз мақсадга мувофиқ. Уларни тайёрлаш учун маккажўхори ёки гуруч уни, тухум ва ёғсиз творог керак бўлади. Сирникларни кофе ёки кўк чой билан бирга тановул қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

нонушта

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар